ЎЗГАРУВЧАН ЮЛДУЗЛАР ФИЗИКАСИ

ЎЗГАРУВЧАН ЮЛДУЗЛАР ФИЗИКАСИўзгарувчан юлдузлар равшанлигининг ўзгариш сабабларини ва физик хусусиятларини ўрганувчи фан. Юлдузлар равшанлигининг ўзгариш сабаблари турлича. Асосан юлдузлар атмосферасида рўй бераётган физик жараёнларга ёки юлдуз атрофидаги муҳитга боғлиқ. Мас, юлдузни бир бутун қамраб олган ёки фақатгина унинг сиртидаги портлаш, Қуёшдаги каби, лекин нисбатан кучлироқ чақнаш ҳодисалари, даврий равишда юқлдузлар сирти юзасининг ўзгариши (пульсарлар) ва бошқалар Юлдузлар равшанлигининг ўзгариш сабабларини аниқлаш астрофизикалттш муҳим масалаларидан бири бўлиб, улар юлдузларнинг табиатини ўрганишга, уларнинг юлдузлар олами эволюциясидаги ўрнини аниқлашга ва пировард натижада Қуёшнинг келажагини башорат қилишга имкон беради (яна қ. Юлдузлар).