ЎЗИНДУКЦИЯ — электр занжиридаги ток кучининг ўзгариши натижасида бу занжирда электр юритувчи куч (э. ю. к.) ҳосил бўлиши. Занжирда ток ўзгарганида шу занжир контури билан чекланган юзада магнит индукция оқими ҳам ўзгаради, натижада унда Ўзиндукция э. ю. к. ҳосил бўлади. Унинг йўналиши Ленц қоидаси билан аниқланади. Ўзиндукция ҳодисаси электротехника ва радиотехникада муҳим аҳамиятга эга. Мас, индуктивлик ғалтагига кетмакет уланган конденсатор Ў. туфайли ўз-ўзидан қайта зарядланади, натижада контурда электромагнит тебранишлар пайдо бўлади.