ЎЗЛОҚШОҲ

ЎЗЛОҚШОҲ, Қутбиддин Ўзлоқшоҳ (? — 1221) — Муҳаммад Хоразмшоҳнинг кенжа ўғли. Онаси баёт қабиласидан бўлган. Туркон хотунншнт севимли набираси. Унинг истаги билан Муҳаммад Хоразмшоҳ Ў. ни ўзига валиаҳд қилиб белгилаб, Хоразм, Хуросон ва Мозандаронни берган эди. Бироқ мўғуллар истилоси даврида Хоразмшоҳ ўлими олдидан Жалолиддин Мангубердинм тахт вориси этиб тайинлайди. Ўзлоқшоҳ ва акаси Оқшоҳ Жалолиддин билан Гурганжни мудофаа этиш учун келишганда Ўзлоқшоҳ тарафдори бўлган амирлар Жалолиддинни тан олмай унга суиқасд тайёрлайдилар. Жалолиддин 300 навкари билан шаҳарни тарк этган, уч кундан сўнг мўғуллар яқинлашиб келаётгани учун Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳ у ердан қочган. Мўғуллар уларни Хабушон вилоятидаги Устувогача таъқиб этадилар ва Вашта қишлоғида уларга етиб оладилар. Ўзлоқшоҳ қўшинини жанговар сафга тизади. Қаттиқ жангда мўғуллар енгилиб, чекинадилар. Ўзлоқшоҳ ва унинг сафдошлари ғалабадан маст бўлиб ҳушёрликни йўқотадилар. Мўғулларнинг бошқа бир қўшини тўсатдан ҳужум қилиб уларни тормор келтиради. Ўзлоқшоҳ ва Оқшохдар жангда ҳалок бўлишади.