П

П — ўзбек кирилл алифбосининг ўн еттинчи ҳарфи. Лаблаб, портловчишовқинли, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Сўзнинг боши (пахта, пода, пайпоқ), ўртаси (тупроқ, оппоқ) ва охирида (қоп, ип, тўп) қўллана олади. Бироқ кўп бўғинли сўзларнинг охирида камроқ учрайди. Пекин талаффузда сўз охирида келган б товуши, шунингдек, ўзбек тилига ўзлашган сўзларда учрайдиган ф товуши аксарият ҳолларда п товушига алмашади (бориб — борип, келиб — келип; ғазаб — ғазап, фабрика — пабрика, фойда — пойда каби), лекин бу ҳодисалар имло (ёзув)да акс этмайди. П Авесто, Урхун-Енисей, суғд, туркий (уйғур) ёзувларида, шунингдек, араб, лотин алифбоси асосидаги узбек ёзувида ўзига хос кўринишга эга.

Loading...