ПАГАНИНИ

ПАГАНИНИ (Paganini) Ник коло (1782.27.10, Генуя – 1840.27.5, Ницца) — итальян созандаси (скрипка, гитара) ва композитор. 1797 й. дан бошлаб Италияда, 1828 й. дан Европанинг кўп мамлакатларида мукаммал маҳоратини намойиш қилиб, тарихда энг машҳур виртуозлардан бири сифатида ном қолдирган. Паганини янги, мураккаб ижро усулларини қўллаб, замонавий скрипка ижрочилиги асосларини яратди, шунингдек, 19-а. пианино ижрочилиги ҳамда чолғулаштириш санъатлари ривожига таъсир ўтказди. Паганини созанда ва композитор сифатида мусиқий романтизм асосчиларидан. Скрипка учун 24 та каприччио, скрипка ва оркестр учун 1 – ва 2 – концертлари (жами 5 та), шунингдек, сонаталари (айниқса, скрипка ва гитара учун), якка гитара (жами 200 га яқин) ва б. созларга мўлжалланган пьесалари, камер ансамбллари, опера, балет ва халқ куйларига яратган вариациялари куйларининг равонлиги ва куйчанлиги, гармоник ривожи ўзига хослиги билан ажралиб туради. 1954 й. дан Генуяда ҳар йили Паганини номидаги халқаро скрипкачилар танлови ўтказилади.

Loading...