ПАКОМБО

ПАКОМБО (? – 1867 й. дек.) – Камбоджада француз мустамлакачилари ва мулкдорларга қарши кўтарилган қўзғолон раҳбари; 1866—67 й. ларда юқори чўққисига чиққан. Пакомбо ўзини қирол Анг Чаннинг набираси деб эълон қилган. Қўзғолончилар Пакомбо раҳбарлигида бир қанча вилоятларни эгаллаганлар. Уларнинг асосий кучлари 1866 й. француз қўшинлари ва қирол отрядлари томонидан тормор келтирилган. Пакомбо асир олиниб, қатл этилган.

Prev Article

ПАК ИН НО

Next Article

ПАЛАДЕ