ПАЛАДИН

ПАЛАДИН (сўнгги лот. palatinus — сарой мулозими) — ўрта аср Ғарбий Европа адабиётида Буюк Карл сафдошларининг аталиши. Кейинчалик ўз ҳукмдори ёхуд хонимига содиқ бўлган жасур рицарларни Паладин деб атай бошлаганлар. Мажозий маънода — қандайдир ғоя, иш, шахсга чексиз садоқатли бўлган киши.

Loading...