ПАЛАТИН

ПАЛАТИН (Mons Palatinus ёки Palatium) — Қад. Рим бунёд этилган тепаликлардан бири. 2 чўққиси борПалатин ва Гермал. Темир даври бошидан бу ерда одамлар яшаган; «Квадрат Рим» деб аталмиш девор (мил. ав. 8-а.) харобалари сақланган; у ривоятга кўра, Ромул томонидан қурилган. Палатинда Юпитер Виктор (мил. ав. 295 й. қурилган), Юпитер Статор (мил. ав. 294), Виктория (мил. ав. 294) ибодатхоналари ва б., шунингдек, республика даврида — бадавлат патрицийлар уйлари сақланган. Императорлар даврида Палатин императорлар саройларининг улкан ансамблига айланган («Палаций Август», Тиберий, Флавийлар ва Септимий Север саройлари). Ўрта асрларда Палатин тош кони бўлиб хизмат қилган. Палатин даги мунтазам қазишма ишлари 19-а. охиридан бошланган.