ПАЛАХМОН

ПАЛАХМОН (форс, араб. — фаллохун) — тошотар, сопқон. Қадимда ва ўрта асрларда тош ядроларини душман томон ирғитадиган махсус уруш қуроли. Манжаниқннт кичиктури. Палахмон аксарият мудофаа иншоотлари, хусусан, қалъа деворларини бузиш мақсадида қўлланган. Ўт сочиш қуроллари, жумладан, тўпнинг қуролланишга кириб келиши Палахмондан фойдаланишга чек қўйган (яна қ. Катапульта).

Loading...