ПАЛЕАРКТИКА ОБЛАСТИ

ПАЛЕАРКТИКА ОБЛАСТИ, Палеарктика (юн. palaios — қадимги ва arktros — шимолий) — қуруклик зоогеография области. Европа, Шим. Африка (жумладан, Сахрои Кабир), Арабистон я. о. (жан. даги тоғлиқ қисмидан ташқари), Осиёнинг Ҳинд ва Янцзи дарёлари ҳамда Ҳимолай тоғларигача бўлган мўътадил ва совуқ иқлимли ҳудудларни ўз ичига олади. Палеарктика областига Тинч океандаги Командор, Курил, Сахалин ва Япония о. ; Атлантика океанидаг» Исландия, Яшил Бурун, Канар, Мадейра ва Азор о. ҳам киради. Ҳайвонот дунёси Неарктика областиникига ўхшайди. Шунинг учун кўпчилик зоогеографлар Палеарктика области ва неарктика областларини ягона Голарктика областига бирлаштиришади. Палеарктика области Арктика, Циркумбореал, Ўрта денгиз бўйи, Марказий Осиё ва Хитой-Ҳимолай кичик областларига ажратилади.

Loading...