ПАЛЕОАНТРОПОЛОГИЯ

ПАЛЕОАНТРОПОЛОГИЯ (палео… ва антропология) — антропологиянииг кад. казилма одамларнинг (питекантроп, синантроп ва б.) типларини ўрганувчи соҳаси. Палеоантропология қазилма одамлар ва одамнинг яқин ўтмишдошлари — олий приматлар суяк қолдиқларини ўрганади. Шунингдек, Палеоантропология қиёсий анатомия ва эмбриология билан бирга одамнинг келиб чиқиши ва унинг эволюцияси муаммоларини аниқлашга хизмат қилади. Шу сабабли Палеоантропология ҳам антропогенез тўғрисидаги таълимот таркибига киради.