ПАЛЕОЭКОЛОГИЯ

ПАЛЕОЭКОЛОГИЯ (палео… ва экология) — палеонтология фанининг бўлими. Кўҳна геологик даврларда яшаган ҳайвонот ва ўсимликларнинг ўша вақт муҳити билан ўзаро муносабатини, қирилиб кетган жонзотларнинг ҳаёти ва яшаш шароитларини ўрганади. Палеоэкология чўкинди ётқизиқларини фациал тахлил қилишда муҳим ҳисобланиб, уларнинг литологик таркиби билан узвий боғлиқдир. Палеоэкологиянинг ривожланишига рус олими, палеонтолог В. О. Ковалевский, бельгиялик олим Л. Долло ва австриялик О. Абель катта ҳисса қўшган. Кдд. организмлар яшаш шароитини ўрганишда, асосан, уларнинг скелет қолдикларини ўрганиш (морфофункционал анализ) усули қўлланилади. Қад. ҳайвонлар яшаган шароитларини ўрганиб, Палеоэкология палеонтология ҳамда геол. учун баъзи фойдали қазилмалар пайдо бўлиши шароитларини аниқлаш ва ўхшаш шароитларда ҳосил бўлган турли фойдали казилмалар конини башо-рат этишда қўлланади.