ПАЛЕОГЕН СИСТЕМАСИ

ПАЛЕОГЕН СИСТЕМАСИ (ДАВРИ) (юн. palaios — қадимги ва genos — туғилиш, ёши) — Ер тарихи кайнозой эратермасининт бошланиш даври. Палеоген системаси с тахм. 65—66 млн. йил муқаддам бошланиб, 40—42 млн. йил давом этган. Палеоген системаси ётқизиқлари Ер юзида кенг тарқалган бўлиб, Америка, Европа, Шим. Американинг анчагина қисмини қоплаб ётади.

Палеоген системасида йирик тектоник ҳаракатлар бўлиб ўтган. Шим. ва Жан. Американинг ғарбий қисмида Кордильера ва Анд тоғларининг кўтарилиши давом этган. Уларнинг атрофида (тоғ олди букилмаларида) қалин вулканоген ва терриген қатламлари тўпланган. Европа билан Африка оралиғида, шунингдек, Осиёнинг жан. қисмида ястаниб ётган йирик геосинклиналь система мавжуд бўлиб, ҳоз. Пиреней тоғларидан Мьянмагача бўлган ҳудудни эгаллаган. Палеоген системасининг 2ярмида бурмаланиш ва тоғлар ҳосил бўлган, натижада Ўрта денгизнинг жан. ва шим. соҳиллари бўйлаб тоғли оролларнинг 2 занжири вужудга келган. Палеоген системасида Африканинг шарқий чеккалари бўйлаб меридианал йўналган йирик грабенлар — Шарқий Африка синиқлар зонаси пайдо бўлган. Узоқ Шарқ ҳудудида Тинч океан геосинклиналь минтақаси ривожланган. Юқоридаги регионлардан ташқари, Кичик Осиё, Болқон я. о., Гренландия, Япония, Камчатка ва б. жойларда вулкан ҳаракатлари бўлганлиги қайд этилган. Палеоген трансфессияси Шим. ярим шарнинг кўп жойларида, айниқса, эоцен охирида максимал даражага етган. Бу вактда Шарқий Европа платформасининг жан. қисми, Турон ва Ғарбий Сибирь плиталари, Закавказье, Ўрта ва Жан. Европа, Африканинг шим. ва б. жойларни сув босган. Олигоцен бошларида бўлган тектоник ҳаракатлар денгиз регрессиясига (Ўрта Европа, Кариб денгизи, Мексика қўлтиғи ва б. дан ташқари) олиб келган. Бу даврда континентал иқлим ҳукмрон бўла бошлаган. Геосинклиналь ҳавзаларда флишлар, олигоцендан бошлаб денгиз моласслари шаклланган. Ўрта денгиз ҳавзаларида Палеоген системасига хос нуммулит ва лепидоциклин оҳактошлари тўпланган. Платформаларда карбонатли гил, глауконит ва кварцли қум, опока, трепел, спонголит, шунингдек, гил ётқизиклари ҳосил бўлган. Олигоцен ҳавзаларида мергель, доломит ва анкерит конкрецияли гиллар кенг тарқалган. Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанларининг тубида карбонатли, баъзан терриген гиллар тўпланган. Континентал ётқизиқлар орасида кўмирли чўкинди ва қизил рангли гиллар кўп учрайди.

Палеоген системасининг қуруқликдаги фаунаси бўр сисшемасиннккдан кескин фарқ қилади. Палеоген системаси бошларида судралиб юрувчилар (динозаврлар, учувчи калтакесаклар ва денгиз калтакесаклари — ихтиозавр ва плиозаврлар)нинг кўпчилиги қирилиб кетган. Бу даврда ҳоз. амфибиялар яшаган, суякли балиқлар кўп бўлган. Палеоген системасида сут эмизувчилар кенг тарқалиб, палеоценда улар ибтидоий ҳолда бўлган, эоцендан бошлаб эса ҳашаротхўрлар, кемирувчилар, приматлар, йиртқич ҳайвонлар, туёқлилар, хартумлилар, китсимонлар ва б. пайдо бўла бошлаган. Палеоген системасида яланғоч уруғлилар ўсган, ёпиқ уруғли ўсимликлар ҳам кўпайган. Палеоцен ва қуйи эоценда ёпиқ уруғли ўсимликлар кенг тарқалган, кейинчалик йўқолиб кетган.

Ўзбекистонда Палеоген системаси ётқизиқлари Фарғона, Сурхон ва Зарафшон водийлари, Ҳисор, Нурота, Зирабулоқ-Зиёвуддин, Зарафшон ва Туркистон тоғ тизмаларининг этаклари ва ён бағирларида, Устюрт ва Қизилқум чўлида кўпгина ҳудудни ишғол қилади. Палеоген системаси ётқизиқлари оолитли доломит, оҳактош, қумтош, гилтош, кварц қумлари, бентонит ҳамда вулканли тоғ жинсларидан таркиб топган. Ўзбекистоннинг қуруқлик ландшафтида паст бўйли, игнабаргли, гулли дарахтлар тараққий этган.

Палеоген системаси ётқизикларида фойдали қазилмалардан нефть ва газ, қўнғир кўмир, марганец, темир, боксит, фосфорит бор. Ўзбекистонда Палеоген системаси ётқизикларидан нефть ва газ, фосфорит, калий, палигорскит, кварцли қумлар, безак тошлар, гипс-ангидрид каби қурилиш ма-териаллари ва б. топилган.

Палеоген системаси ётқизикларини Ўзбекистонда геологлар В. И. Попов, С. X. Миркамолова, О. М. Акрамхўжаев, М. 3. Зокиров, М И. Эгамбердиев ва б. ўрганишган. Стратиграфик жиҳатдан Палеоген системаси палеоцен, эоцен ва олигоцен бўлимларига, бўлимлар эса ярус, свита, қатламларга бўлинади.

Ад.: Акрамходжаев А. М., Эгамбердиев М. и др., Литология, стратиграфия и нефтегазоносность Южного и Западного Узбекистана, Т., 1971; Фатхуллаев Ғ., Ҳусанов С, Тарихий геология ва палеонтология асослари, Т., 2002.

Loading...