ПАЛЕОМАГНЕТИЗМ

ПАЛЕОМАГНЕТИЗМ (палео… ва магнетизм) — тоғ жинслари ўзининг шаклланиш даврида Ер магнит майдони таъсирида магнитланиш хусусияти ва бу магнитланиш (қолдиқ магнитланиш) нинг кейинги даврларда сақланиши. Магнитланишнинг кўлами ва йўналиши ер юзасининг мазкур нуқтасида жинснинг ҳосил бўлган вақтидаги, яъни миллион йиллар аввалги магнит майдонига мувофиқ бўлади. Палеомагнетизм тог жинсларида сақланиб қолган магнитланганликни тадқиқ этиш орқали геомагнит майдони (қ. Ер магнетизми) тадрижини ўрганишга имкон беради. Ҳар бир жинсда маълум микдорда ферро – ёки ферромагнит минераллар (магнетит, титаномагнетит, гематит, ильменит, маггемит, пиротин ва б.) доначалари бўлади. Тоғ жинслари шаклланиш шароитига қараб интенсивлик ва барқарорлик (магнитсизлантирувчи таъсирларга чидамлилиги) жиҳатдан турлича магнитланади. Палеомагнетизм учун геомагнит майдонида Кюри нуқтасивян юқори т-рада тоғ жинслари совитилаётганда ҳосил бўладиган қолдиқ термомагнитланиш (TRM) аҳамиятлидир. TRM, асосан, лава, интрузиялар совиётганда вужудга келиб, отқинди жинсларга хосдир. Кимёвий магнитланиш (CRM) магнит майдонда ферромагнит зарраларининг кўпайишидан ҳосил бўлади. Ёпишқоқ қолдиқ (VRM) магнитланиш жинсга магнит майдонининг узоқ вақт таъсири натижасида (термоактивацион ва диффузион жара-ёнлар ҳисобига) юзага келади. Ориентацион қолдиқ магнитланиш (DRM) чўкинди жинсларда ҳосил бўлади. Бунда TRM ва CRM га эга бўлган ювилган кристалл жинсларнинг магнитланган доначалари сув ҳавзалари ва дарёлар тубида чўкиб, магнит майдонида компас стрелкаси каби ориентирланади. Кейин заррачалар чўкин-ди қотаётганда унга цементланиб ёпишади ва ўзининг ориентациясини сақлаб қолади, бу жинснинг қолдиқ маг-нитланишини белгилайди. Чўкинди жинсларда CRM шаклланиш даврида, шунингдек, кейинроқ ҳосил бўлиши мумкин. Отқинди жинсларда эса CRM ҳамма вақт иккиламчидир, яъни кей-инчалик вужудга келади. VRM хдмиша иккиламчи, бинобарин у аниқёшга эга эмас. Шундай қилиб, TRM ва DRM жинснинг шаклланиш жараёни б-н боғлиқ. Агар жинснинг ёши маълум бўлса (қ. Геохронология), магнитланиш вужудга келган вақт ҳам аниқ бўлади — бу геомагнит майдонининг вақт ичида ўзгаришига имкон беради. Тоғ жинсларининг бирламчи магнитланганлигини ўрганиб Ер магнит майдони тарихини, яъни магнит қутбларининг силжиб юришини кузатиш мумкин.

Мунтазам палеомагнит тадқиқотлар турли мамлакатларда 20-а. нинг 50-й. ларидан олиб борилмоқда. Тадқиқотлар натижасида кейинги 600 млн. йилда геомагнит майдонининг кучланиши деярли ўзгармаган.

Loading...