ПАЛЕОВУЛКАНОЛОГИЯ

ПАЛЕОВУЛКАНОЛОГИЯ (палео… ва вулканология) — ўтмиш геологик даврлар вулканик жараёнларини ўрганадиган фан, геологиянинг тармоғи. Қад. вулканлар ҳосил қилган қурилмалар (лава, пирокласт), уларни таркиби ва жойлашиш қонуниятларини ўрганади. Қад. вулканлар ҳақида маълумот антик давр олимларидан Пифагор, Страбон ва ўрта асрларда Мажиоли, Гук ва б. нинг асарларида учрайди. Қад. вулканларнинг тузилишини урганишда структуравий, фациал таҳлил усуллари қўлланилади. Қад. вулканик жинслар таркиби замонавий оптик, кимёвий ва б. усуллар ёрдамида аникланади. Палеовулканология изланишлар кўп амалий муаммоларни ҳал қилишда муҳим омил бўлади, мас, мис, олтин, кумуш ва б. фойдали қазилмаларни излашда.

Loading...