ПАЛЕРМО — Италиядаги шаҳар ва порт. Сицилия вилояти ва Палермо провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 652,6 минг киши (2001). Иқтисодий аҳамияти жиҳатидан мамлакат жан. да Неаполдан кейин 2-ўриндаги шаҳар. Тиррен денгизи соҳилидаги порт (четга цитрус мевалар чикарилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Кемасозлик ва кема таъмирлаш, самолётсозлик, қ. х. машинасозлиги, кимё, ёғочсозлик, цемент, озиқ-овқат, тўқимачилик, пойабзал, пўлат қуйиш, полиграфия, тамаки, электротехника саноати корхоналари мавжуд. Палермо — туризм маркази, кишки курорт. Ҳар йили халқаро ярмаркалар ўтказилади. Ун-т (1777), Нафис санъат академияси, консерватория, расадхона, Миллий галерея, археология, миллий, этнография ва б. музейлар, ботаника боғи, опера ва драма театрлари бор. Шахарга мил. ав. 8-а. да финикияликлар томонидан асос солинган. 14 — 16-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.