ПАЛИ

ПАЛИҳинд (ҳинд-орий) тилларидан бири; Шри Ланка о. да мавжуд бўлган буддавийлик қонунларининг тили сифатида Шри Ланка (Цейлон), Мьянма (Бирма), Таиланд, Лаос, Камбоджа, Вьетнамца қўлланади. Чамаси, қад. ўрта ҳинд лахжаси асосида пайдо бўлиб, кейинчалик шарқий лахжанинг бир қатор хусусиятларига эга бўлган Палининг ватани — Ҳиндистон; мил. ав. даврдаёқ буддавийлик билан бирга Шри Ланкага тapqалган; мил. 1-минг йиллик охири ва 2-минг йиллик бошларида Жан.-Шарқий Осиёдаги бир қанча мамлакатларга тарқалади. Палида кўплаб диний, фалсафий, илмий, бадиий асарлар (жумладан, жан. буддистларнинг муқаддас китоблари) яратилган. Бу тил Жан.-Шарқий Осиёдаги кўплаб тилларга сезиларли таъсир кўрсатган. Баён усулига кура ва хронологик жиқатдан Палининг 4 кўриниши мавжуд: диний қонунларнинг шеърий қисмлари тили (энг қад.); қонунларнинг насрий баён тили (маълум даражада тартиб ва меъёрга солинган); диний китобларга изоҳ ва тафсирлар тили (янада соддалаштирилган); Жан.Шарқий Осиёдаги янги адабиётлар тили (олдинги даврларга нисбатан кўплаб тафовутлар. ва ўзга тизимдаги тилларнинг таъсири сезилади). Бошқа ўрта ва кейинги давр ҳинд тилларидан муайян фонетик, лексик-фамматик жиҳатлари б-н фарқ қилади. Айниқса, лексикаси ўта мурак-каблиги ва, асосан, диний таълимот ғояларини акс эттиришга мўлжалланганлиги билан ажралиб туради. Браҳми ёзуви асосида шаклланган қад. ёзувга эга.

Loading...