ПАЛИАШВИЛИ Захарий Петрович

ПАЛИАШВИЛИ Захарий Петрович [1871.4(16).8, Кутаиси – 1933.6.10, Тбилиси] — грузин композитори, дирижёр, педагог, мусиқа жамоат арбоби. Грузия халқартисти (1925). Грузин композиторлик мактаби асосчиларидан. Тбилиси мусиқа билим юрти (1895—99) ва Москва консерваторияси (1900 — 03)да таълим олган. Грузин филармония жамиятига асос солган (1905). 1919 й. дан Тбилиси консерваторияси проф., директори (1919,1923, 1929 — 32). Грузия халкларининг жами 300 га яқин қўшикларини тўплаб, улардан бир қисмини нашр этган (1910). Композиторлик ижодида турли маҳаллий (кахетин, гурий, сван ва б.) мусиқа услублари негизида янги умуммиллий мусиқа тилини ишлаб чиққан. «Абесалом ва Этери» (1910 — 18), «Даиси» (1923) опералари билан грузин мусиқа санъатига муҳим ҳисса қўшган. Палиашвили, шунингдек, «Грузинча литургия», хор асарлари, романслар муаллифи. Тбилисидаги Грузин давлат опера ва балет театри, бир неча му-сиқа ўқув муассасаларига Палиашвили номи берилган. 1971 й. да Палиашвили номидаги Грузия давлат мукофоти таъсис этилган.

Loading...