ПАЛИНОЛОГИЯ

ПАЛИНОЛОГИЯ (юн. paline — майин чанг ва…логия) — ботаниканинг ўсимлик чанги ва спорасини ўрганадиган тармоғи. «Палинология» терминини инглиз палео-ботаниклари X. Хайд ва Д. Уильяме (1944) таклиф қилган. Палиномор-фология Палинологиянинг асосий тармоғи бўлиб, спора ва чанг доналарининг шакли, тузилиши ва ривожланишини текширади. Палинология чанг ва споранинг крби-ғини, морфология ва анатомиясини ўрганади. Палинологик текширишлар цитология, генетика, морфология, физика, кимё ва математика фанлари ютукларига асосланган ҳолда микроскоп, электрон микроскоп ва рентген нурларидан фойдаланиб ўтказилади.

Ер шарининг қобиғини ўрганишда, ундаги қазилма бойликларни қидиришда, шунингдек, ўсимликлар ва иқлим тарихини аниқлашда Палинология маълумотларидан фойдаланилади.

Loading...