ПАЛЛАВЛАР

ПАЛЛАВЛАР — Жан. Ҳиндистондаги Шим. Тамилнад ҳудудида қадимда мавжуд бўлган Паллавлар давлати (мил. 3—9-а. лар) ни бошқарган сулола. П. нинг 3 сулоласи маълум (3—6а. лар; 6-а. охири —8-а. ўрталари; 8-а. ўрталари — 9-а. лар). П. Нарасимха I даврида (7-а.) равнақ топган, у Ватапидаги Ғарбий Чалукьяларни тормор қилган ва Цейлон (ҳоз. Шри Ланка)га зафарли юриш уюштирган. Пойтахти — Канчи ш. бўлган. 893 й. П. давлати Чола давлати томонидан тугатилган. Паллавлар хонадонига мансуб вассал ҳокимлар 10—13-а. ларда ҳам бўлган.

Loading...