ПАНАМА БЎЙНИ

ПАНАМА БЎЙНИ — Марказий Американинг Панамадаги энг тор қисми, Шим. Америка ва Жан. Америка мате-рикларини бир-бири билан бирлаштириб туради. Атлантика океанининг Кариб денгизи ва Тинч океаннинг Панама қўлтиғи ўраб туради. Энг кенг жойининг эни 48 км. Сертепа текислик бўлиб, энг баланд жойи 180 м, сувай-ирғичнинг энг паст жойи 87 м. Тропик ўрмонлар ва саванналар бор. П. б. орқали Панама канали қазилган.

Loading...