ПАНГОЛИНЛАР

ПАНГОЛИНЛАР, яшчерлар (Pholidota) — йўлдошли сут эмизувчилар туркуми. Филогенетик жиҳатдан қад. ҳашаротхўрларнинг бир тармоғи. Панголинлар их-тисослашган гуруҳ, айрим анатомик хусусиятларига кўра, чала тишлиларга яқин. Гавдасининг уз. 30 см дан 88 см гача, думи 35—80 см, оғирлиги 4,5—27 кг. Гавдаси орқа ва ён томондан йирик мугуз тангачалар билан қрпланган. Тумшуғи узун конуссимон. Оёқлари 5 бармоқли, тирноклари кучли ривожланган, ўткир. Тили чувалчангсимон (уз. 25 см гача), ҳашаротларни тутиш учун хизмат қилади. Асосан, чумоли ва термитларни териб ейди. Тишлари бўлмайди. 1 та оила, 1 та уруғ ва 7 та тури маълум. Африка ва Жан.-Шаркий Осиёда тарқалган. Ўрмон, бутазор ва саванналарда яшайди. Ерда ва да-рахтларда кечаси ҳаёт кечиради, кун-дузи ини ва дарахт ковагида яшири-ниб ётади. Хавф туғилганида шарга ўхшаш юмалоқ бўлиб олади. Йилда 1 марта 1 та, баъзан 2 та бола туғади. Гўшти ва ҳеч қандай асоссиз шифо-бахш ҳисобланадиган мугуз тангачалари учун овланади. Маҳаллий аҳоли шу тангачалардан қар хил буюмлар ясайди. Айрим турларининг сони жуда камайиб кетган.

Loading...