ПАНИСЛОМИЗМ

ПАНИСЛОМИЗМ (пан… ва ислом) — 19-а. охирида бутун мусулмон оламини мустамлакачиларга қарши курашди бирлаштириш тўғрисидаги ҳаракатга Россия ва Англия империялари, шунингдек. СССР томонидан берилган сунъий ном.

19-а. да Курсавий, Маржоний, Аҳмад Дониш каби йирмк уламолар ва маъри-фатпарварлар ислом динини ислоҳ қилиш фикри билан чиқиб. муайян дастурлар тузишган. Уларниш бу фиқолари Бухорода айрим мутаассиб жамоларнинг жиддий қаршилигига учраган. Афгон маърифатпарвари, диний ва сиёсий арбоб Жамолиддин ал-Афғоний 19-а. нинг 70-й. ларидан бошлаб бу қарашларни яхлитлаштириб, исломчилик на-зариясига асос солган. Кейинчалик уни ривожлантиришда Муҳаммад Абду, Икром домла, Гаспринский, Фитрат, Беҳбудий, Абдурашид Иброҳимов, Мунавварқори каби сиймоларнинг муайян даражада хизматлари бўлган.

Фитрат ўзининг «Раҳбари нажот» («Нажот йўли»; 1914) асарида миллатни мустамлакачилик зулми ва колоклик гирдобидан қутқаришда Қуръони каримни мусулмонларнинг раҳбар ва раҳнамоси — нажот дастури (йўли) деб тушунади. Бу муқаддас китоб ва ислом дини ғоялари атрофида миллатни жипслаштиришга даъват этади.

Исломчилик ғояси Туркистонда мин-тақа жамоатчилиги онгида ислом дини ва жамиятни ислоҳ қилиш, уни янгилаш, бошқа цивилизацияларнинг илғор илмий, техникавий ва маданий ютукларидан фойдаланиш, фан, таълим соҳаларини ривожлантириш ғоялари билан уйғунлашган тарзда кучайиб борган.

Туркистон ўлкаси генерал-губернатори С. М. Духовский «Туркистондаги ислом» (Т., 1899) номли махсус маърузасида Россия империясида яшовчи мусулмонларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги кучайганлигини эътироф этиб, маъмурларни Панисломизмга карши курашга чақиради.

Исломчилик ғояси Туркистон минтақасида совет режимига карши олиб борилган қуролли курашда маълум роль ўйнаган. Шунингдек, у Туркия, Эрон, Афғонистон ва б. Шарқ мамла-катларида бўлган инқилобларда мусулмон халқларини бирлаштирувчи ғоя сифатида майдонга чиққан. Иккинчи жаҳон урушипгм кейин мустамлакачилик тизимининг емирилишида унинг ҳам ҳиссаси бўлган.

Бироқ исломчилик ғояси вужудга келган пайтидан бошлаб Россия ва Англия ҳукмрон доиралари томонидан панисломизм (улуғ исломчилик) тарзидасохталаштирилган эди. Хусусан, Россия большевикларининг фикрича, бу ғоя бутун ислом халқларини ягона давлатхалифалик тузиш учун курашга даъват қилар эмиш.

Совет Россияси ва СССР рахбарияти Панисломизмга қарши курашда худди туркчилик ва турончиликка нисбатан бўлга-нидек қатьий чоралар кўрган. Улар Панисломизм ва Пантуркизмпп жадидчилик ва босмачилик ҳаракатининг асосий мафку-раси деб ҳисоблашган.

Ад.: Туркестан в начале XX века: к истории истоков национальной независимости, Т., 2000; Фитрат, Нажот йўли, Т., 2001; Гольдциер И., Ислом ҳақида маърузалар, Т., 2001; Ражабов К,., Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002.