ПАНЖОБ

ПАНЖОБ — Жан. Осиёдаги тарихий ва географик вилоят. Ҳиндганг текислигининг шим. қисми. Желам, Чиноб, Рави, Биас ва Сатлаж дарёлари (Ҳинд ҳавзаси) дан суғорилади. Жаҳон маданиятининг энг қад. марказларидан бири (қ. Xapanna маданияти). Панжобни мил. ав. 6-а. да форслар, мил. ав. 4-а. да Александр қўшинлари, милоднинг бошида ку-шонлар босиб олган; 10-а. дан 18-а. нинг 2ярмигача мусулмон ҳукмдорлари қўлида бўлган. 16-а. да Панжоб ҳудудида сикҳлар ҳаракати бошланиб, натижада улар ўз давлати (1765—1849) ни барпо этганлар. Бу давлат инглиз-сикҳ урушлари (1845—46 ва 1848—49) натижасида инглиз мустамлакачилари томонидан босиб олинган. 1947 й. да Панжоб ҳудуди Ҳин-дистон билан Покистон ўртасида бўлиб олинган: шарқий Панжоб Ҳиндистон Республикаси штатига, ғарбий П. Покистон вилоятига айланган.

Prev Article

ПАНЖГОҲ

Next Article

ПАНЖОБ