ПАНКОВ Михаил Александрович

ПАНКОВ Михаил Александрович (1902, Қозоғистон Республикаси Қўстанай вилояти — 1975.11.1, Тошкент) — тупроқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965), қ. х. фанлари дри (1946), проф. (1949), Ўрта Осиё ун-тининг қ. х. ф-тини тугатган. (1929). Тупроқшунослик ва геоботаника интида (1927—37), Ўзбекистон ФА да илмий ходим (1937—47); Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-ти тупроқшунослик кафедраси мудири (1945—67), 1968 й. дан шу кафедрада проф. Ўрта Осиёнинг кўпгина ҳудудларида тупроқлар тадқиқоти ишларига раҳбарлик қилган. Илмий ишлари, асосан, тупроқ эрозияси ва шўрланиши ҳамда уларнинг мелиорацияси масалаларига бағишланган.

Ac: Тупроқшунослик (дарслик), Т., 1963; Мелиоративное почвоведение, Т., 1974.

Loading...