ПАНТОГРАФ

ПАНТОГРАФ (пан… ва граф) — 1) бир масштабдаги чизма план ва хариталар-. ни бошқа (одатда, кичик) масштабда ва, аксинча, кўчириб чизадиган асбоб. Турли ўлчам ва конструкцияларда ясалади. Унинг осма ғилдиракчали ва б. хиллари бўлади. Асл нусха масштаби б-н кўчирилаётган нусха масштаби нисбатини хохлаганча узгаотириш мумкин; 2) моторли вагон ёки электровоз томига ўрнатилиб, контакт тармоғи симидан ток оладиган қурилма. Пружиналар ёрдамида контракт тармоғига қисиб турадиган ползун (чанғилар ва контакт қуймалар) дан иборат. Пантограф юқори тезликда сим билан яхши контакт ҳосил қилишга имкон беради, транспротнинг йўналиши ўзгарганда қайта ўрнатишни талаб қилмайди.

Loading...