ПАРАФИЛЯРИОЗ — от ва қорамолларда учрайдиган инвазион касаллик. Ҳайвон териси ости клечаткаси ва мускул ўртасидаги бириктирувчи тўқималарда паразитлик қиладиган Parafi laria multipapillosa нематода қўзғатади. Қон сўрувчи пашшалар орқали ҳайвонларга юқади. Баҳорда ва ёзда кундузги пайтларда ҳайвоннинг бўйин, елка ва кураклари атрофи терисида нўхатдек тугунчалар пайдо бўлади, иссиқ фаслда улардан қон оқади. Маълум муддатдан кейин қон тўхтайди, қотади, қора қўтир бўлиб қолади. Даволаш усули етарли ўрганилмаган.
Олдини олиш: қон сўрувчи пашшалар инсектицидлар пуркаб йўқ қилинади.