ПАРАФИН БИЛАН ДАВОЛАШ, — парафиндан даво мақсадида фойдаланиш; асосан, аппликация, боғлов, ванна ёки маска ҳолида қўлланади.
Парафин билан даволаш билан д. нинг энг кўп тарқалган усуллари: қиздирилган парафин клеёнка тўшалган кюветага қуйилади, у 52—55° гача совигач, кюветадан олиб, гавданинг оғриётган қисмига қўйилади, клеёнка ёпиб, устидан адёл ёки кўрпа билан ўралади; шу қолатда 20 — 30 мин. туради; парафин олингач, бемор иссиқ адёлга ўралиб, 30—40 мин. дам олади. Даво курси 10— 25 марта, кунда ёки кунора қўйилади. Парафин оғриқ қолдириш ва сўриб олиш хоссасига эга, моддалар алмашинуви, қон айланиши, тўқималар озиқланишини кучайтиради, чандиқланишга йўл қўймайди. Бўғимлар, пай қини, бойлам ва мускулларнинг ўткир ва су-рункали касалликларида; шикастларда, нерв системасининг оғриқ билан кечадиган касалликлари (радикулит, ишиас, неврит, невралгия)цл, трофик яра, овқат ҳазм қилиш системаси касалликлари (яра касаллиги, колит, га-стрит)да; эркак ва аёллар жинсий аъзолари яллиғланганда; қулоқ, бурун, томоқ касалликлари; айрим тери касалликлари (қуруқ экзема, қизил темиратки)да, шунингдек, космети-када турли нуқсонларни (ажин, чандик, ва б.) йўқотиш учун ишлатилади. Парафин билан даволаш билан д. фақат врач тавсия этгандаги-на қўлланади.