ПАРАФИН

ПАРАФИН (нем. paraffi n, лот. рагшп — оз ва affi ns — ўхшаш) — тўйинган каттик углеводородлар С18 — С,5 аралашмаси. Мол. м. 300—400. Соф Парафин рангсиз, ҳидсиз, таъмсиз модда. Қўлга ёғдек уннайди, сувда, спиртда эримайди, кўпгина органик эритувчиларда ва минерал мойларда яхши эрийди. Суюқланиш т-раси 45—65°, зичлиги 880 — 915 кг/м3. П., асосан, депарафинизация усулида кетонлар билан толуол аралашмасидан, мойли нефть дистиллатларини мойсизлантириш ва тозалаш йўли б-н, шунингдек, сунъий усулда углерод (И)-оксидни водород билан қай-тариб олинади. Изоляцион материал сифатида, ёғочни парафинлашда, қоғоз, тўқимачилик, полиграфия, кўн, локбўёқ саноатида, электротехника, тиббиётда қўлланади. Юқори ёғ кислоталари, спиртлар, ювувчи ва сирт фаол моддалар олишда ишлатилади (яна қ. Тўйинган углеводородлар).

Loading...