ПАРАЛЛЕЛЬ

ПАРАЛЛЕЛЬ (юн. parallelos — ёнида борувчи) — 1)географияда — Ер юзасида экваторга параллел ўтказилган шартли дойра чизиғи. Харита, глобусларда градус тўрининг асосий таркибий қисми. Параллель шарқ билан ғарбни курсатади. Экватордан узоқлашган сари П. қисқара боради. Бир Параллельда ётган барча нуқталарнинг географик кенглиги бир хил бўлади;

2) астрономияда – осмон сферасининг кичик айланаси; текислиги осмон экватори текислигига параллел бўлади. Осмон сферасининг олам ўқи атрофида кўринма суткалик айланиши натижасида осмон нуқталари (олам қутбларидан ташқари) ўтган йўллардан иборат;

3) геометрияда — қ. Параллел тўғри чизиқлар.

Loading...