ПАРАЛЛЕЛИЗМ (адабиётшуносликда) — поэтик нутқ усулларидан ватасвир воситаларидан бири. Параллелизм бадиий матннинг ўзаро боғлиқ қисмларидан нутқ унсурларининг ўхшаш ёки айнан бир хилда жойлашувини тақозо этади. Унда, одатда, 2 ҳодиса ёнма-ён (параллел) қўйиб тасвирланади. Бу, табиатдан олинган бирор образ билан инсон ҳаётидан олинган образнинг ўзаро ўхшашлигини кўрсатиш мисолида, шунингдек, бирбирига ўхшаш икки образнинг ўзаро зид томонларини қиёслаш шаклида намоён бўлиши мумкин. Мавзуси ёки мантиқига кўра бир-бирини такрорламайдиган ёки тўлдирадиган 2 ҳодиса ёнма-ён қуйилган ҳоллар ҳам булади. Параллелизм дастлаб халқоғзаки ижодида кенг тарқалиб, сунг бадиий адабиётда узлаштирилган. Форсий ва туркий адабиётшуносликда Параллелизм мутобиқа дейилган. Узбек мумтоз насрида мутобиқанинг етук намуналари куп.