Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ПАРАМАГНЕТИЗМ

ПАРАМАГНЕТИЗМ (пара… ва магнетизм) — ташқи магнит майдонига киритилган жисмларнинг шу майдон йўналишига мое йўналишда магнитланиш хоссаси. Магнит қутби яқинига жойлаштирилган ҳар қандай парамагнит жисм шу қутбга тортилади. Ташқи магнит майдони бўлмаган (Н=0) да парамагнетиклар магнитланмайди.

«Парамагнетизм» терминини фанга М. Фарадей киритган (1845). У ферромагнитдан бошка барча моддаларни магнит хоссалари бўйича диамагнит ва парамаг-нит модцаларга ажратган. Парамагнетизм зарралари (атом, молекула, ион, атом ядроси) хусусий магнит моментига эга бўлган жисмлар учунгина хос бўлиб, бу моментлар ташқи майдон бўлмаганда тартибсиз, яъни j=0 бўлади. Ташқи майдон бўлганда майдон йўналишида мосланади.

Металлда хусусий магнит (спин) моментига ва электр ўтказувчанлик хоссасига эга бўлган электронларнинг мавжудлиги шу металлнинг парамаг-нит хоссасини ифодалайди. Ташқи магнит майдони таъсирида бу электронлар магнит моментининг йўналиши майдон йўналиши б-н бир хил бўлади.

Атом ядроси ҳам хусусий магнит моментига эга. Ядро магнит моменти электрон магнит моментидан тахм. 1000 марта кичик. Атом ядросининг парамаг-нит қабулчанлиги электрон қабулчанлигидан тахм. 106 марта кичик. Парамагнит модда кучеиз ташқи магнит майдони таъсирида жуда кучеиз, лекин жуда паст (мутлақ ноль градусга яқин) т-раларда, шунингдек, ўта юқори ташқи магнит майдони (>105 Э) таъсирида кучли магнитланади. Кучеиз майдонга парамагнит модданинг маг-нитланганлиги j майдон кучланганлиги ўсиши билан қуйидаги қонун бўйича ўсади: j=%ff, бунда парамагнит қабулчанлиги х~ Ю~5 дан 10~3 гача қийматларни олади. Агар майдон кучли бўлса, парамагнит заррачалари магнит мо-ментларининг йўналиши ташқи магнит майдони йўналишидек бўлади (магнит тўйиниши рўй беради). Ўзгармас кучланишли майдонда т-ра Т ортиши билан магнит қабулчанлик Кюри қонуни бўйича камаяди.

Турли моддаларнинг Парамагнетизм ини ўрганиш атом, ион, молекула, ядроларнинг магнит моментини, мураккаб молекулаларнинг тузилишини ўрганишда, материалларнинг структурасини тахлил қилишда жуда муҳим.

Prev Article

ПАРАЛЛЕЛЬ

Next Article

ПАРАМАРИБО