ПАРАМЕТРИТ

ПАРАМЕТРИТ (паро… ва юн. metra — бачадон) — бачадон атрофидаги ёғ тўқимаси (клетчатка)нинг яллиғланиши. Йиринг хреил қилувчи микроблар (асосан, стрептококк, стафилококк, ичак таёқчаси) қўзғатади. Параметритга купинча ножўя қилинган аборт, туғруқнинг норасо кечиши туфайли жинсий аъзоларнинг зарарланиши, баъзан қовуқ ҳамда ичакларнинг сурункали касалликлари ва б. сабаб бўлади. Параметрит нингўткир ва сурункали шакли фарқ қилинади. Параметритда гавда ҳарорати кўтарилади, эт увишиб, қорин пасти оғрийди, бемор дармонсизланади. Қин орқали текшириб инфильтрат пайдо бўлганлигини аниклаш мумкин. Баъзан инфильтрат йирингласа, йиринг қовуққа, тўғри ичак ёки қорин бўшлиғига тешиб утиши ҳам мумкин. Шунинг учун ўткир Параметритда дарҳол врачга мурожаат этиш керак, акс ҳолда йирингли Параметрит пайдо булиб, йиринг қўшни аъзо ва тўқималарга, ҳатто қонга ўтиши мумкин.

Параметритнинг олдини олиш учун асосий аборт, айниқса, яширин абортдан сак,ланиш, ҳомиладорликни тўхтатиш за-рур бўлса, фақат стационар шароитда амалга ошириш лозим. Параметритнинг ўткир шаклида бемор ўринда ётиши тавсия этилади, антибиотиклар, яллиғланишга қарши дорилар буюрилади; сурун-калисида физиотерапевтик муолажалар, курортларда даволаниш мақсадга мувофиқ; йиринглаш ҳолларида хирургик усул қўлланади.

Loading...