ПАРАНА

ПАРАНА (гуарани индейслари тилида — катта дарё) — Жан. Америкадаги даре, катталиги бўйича қитъада Амазонка дарёсидан кейин 2-ўринда. Бразилия ва Аргентина ҳудудларида, қисман Аргентина билан Парагвай чегара-сидан оқади. Уз. 4380 км, ҳавзасининг майд. 2663 минг км2 (Уругвай дарёси билан бирга 2970 минг км2). Риогранди ва Паранаиба дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Бразилия ясситоғлигидан бошланади. Паранада остона ва шаршара кўп. Даре Парана лавали платосини кесиб ўтгач, Посадас ш. ёнидан бошлаб Ла-Плата паеттекислигидан оқади. Қуйи қисмида Уругвай дарёси билан қўшилгач, Атлантика океа-нининг Ла-Плата қўлтиғи (эстуарийси)га куйилади. Ёмғир сувларидан тўйинади. Тўлин сув даври янв. —май ойларига тўғри келади. Қуйи оқимида йиллик ўртача сув сарфи 17,5 минг м3/с, максимали 30 минг м3/с. Даре йилига океанга 552 км3 (Уругвай дарёси билан бирга 725 км3) сув, 150 млн. т гача оқизиқ келтиради. Посадас ш. гача кема катнайди. Йирик ГЭС ва сув омборлари қурилган. Парана буйида Посадас, Корриентес, Санта-Фе, Парана, Росарио; Ла-Плата эстуарийси соҳилида БуэносАйрес ва Монтевидео ш. лари жойлашган.

Loading...