ПАРАНЖИ

ПАРАНЖИ (араб, фаражи — кенг кўйлак) — кўпчилик мусулмон аёлларининг ёпинчиғи; чачвон билан бирга ансамбль ҳосил қилган. Аёллар гавдасини бошидан оёқ яшириб туришга хизмат қилади. Бичими кенг тўн шаклида бўлиб, елкадан пастга томон то-райиб борувчи узун бандаги (енги) этакка яқин жойда бир-бирига чатиб бирлаштирилади. Аёл юзини чачвон тўсиб туради. Авраастарли килиб тикилади. Авраси бахмал кимхоб, бано-рас, олача ва б. матолардан тикилиб, четлари кашта тикиб, каштали жияклар тутиб беза-тилади, астари чит, сатиндан тайёрланади ҳамда четларига зангори, пушти ёки си-дирға шойидан адип қилинади. Паранжининг икки ёни (чўнтак ўрни)га тик тушган (25 см узунликда) 2 та жияк туташтириб чатилади, жияклар учидан попукчалар чиқарилган, баъзан қўнғироқчалар осилган.

Паранжининг ўтмишдоши фаражи ҳам эркаклар, ҳам аёлларнинг енгил кенг устки кийими булган. Қад. Мисрда пайдо булган ва б. шарқ мамлакатларига тарқалган. Ўрта Осиёда 16-а. да илм ахлининг устки кийими ҳисобланган. 16-а. дан аёлни бегона кузлардан яширувчи ёпинчиғига, узун енглари безак қисмига айланган. Паранжи ёпиниш ислом шариатига мое келган. 20-а. даги ижтимоий ўзгаришлар жараёнида (айниқса, 30-й. лардан бошланган «Ҳужум» ҳаракати ва б. туфайли) Паранжи деярли урфдан қолган.