ПАРАШЮТ СПОРТИ

ПАРАШЮТ СПОРТИавиация спорти тури. Парашют спорти еда турли учиш аппа-ратларидан (самолёт, вертолёт, планёр, дирижабль, аэростат ва б.) парашютда сакралади. Замонавий Парашют спорти мусобақалари дастурига қуйидагилар киради: 600—1500 м баландликдан радиуси 10 м ли нишон доирасига якка ва гурухли бўлиб сакраб ерга аниқ қўниш; 2000 м баландликдан якка ҳолда сакраб хавода акробатик фигуралар комплексини бажариш; 2400 м дан эркин тушиш пайтида эстафета таёқчаларини узатиш ва нишон доирага аниқ қўниш машқи бажариладиган гурухли бўлиб комплекс сакраш; 2400—4000 м баландликдан эркин тушишда муайян фигуралар ясаб гурухли бўлиб акробатик сакраш; ерга аниққўниш; кичик калибрли мил-тикдан отиш, кросс, сузишни ўз ичига олувчи парашют кўпкураши. Халқаро авиация федерациясининг парашют комиссияси — С1Р (1950 й. тузилган)га 50 дан ортик, мамлакат аъзо. 1951 й. дан жаҳон, 1975 й. дан Европа чем-пионатлари ўтказилади. Ўзбекистонда Парашют спорти 1934 й. вужудга келган. Шу йили Тошкент аэроклуби ўз фаолиятини бошлаган эди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда 12000 дан ортик, пара-шютчилар тайёрланди. Тошкент аэро-клубидан ташқари мамлакатда яна 3 та авиация спорт клуби (Андижон, Зараф-шон, Самарқанд) бор. Парашютчиларнинг ҳар йили «Оқ олтин» мусобақалари ҳамда фахрийларнинг анъанавий матч учрашувлари ўтказиб турилади. 1993 й. Фарғона ш. парашютчилари Вена (Австрия)да ўтказилган халқаро мусобақаларда, Ўзбекистон терма жамоаси (Т. Азизбекова, Н. Трофимова, С. Ричкова, Т. Гирдюк, Н. Скулкина) парашют кўпкураши бўйича халқаро мусобақалар (Волганск ш.)да 3-ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик В. Крестьянников жаҳон, Э. Эскандэров Европа чемпиони унвонига сазовор бўлган, А. Фасхут-динов, А. Конишева, Л. Абдурахмонов, В. Коротеева ва б. ўзбекистонлик жаҳон рекордчилари ҳисобланади.