ПАРАШЮТ

ПАРАШЮТ (пара… ва франц. chuite — тушиш) —1) юкрридан (мас, самолётдан) тушаётган одам ёки юк тезлигини атмосфера қаршилиги ҳисобига камайтирадиган аппарат. Леонардо да Винчи П. ғоясини илмий асослаб берган. 18-а. да француз Ж. Монгольфье оддий Парашют б-н минорадан сакраган. Ҳозирги авиация П. ини Россияда биринчи марта Г. Е. Котельников яратган (1911).

Парашют гумбаз ва осма тизимлардан ибо-рат (расм). Самолётдан сакраш, бориш қийин бўлган жойларга юк ташлаш, ёнғиндан муқофаза хизматчиларини ўрмоннинг ёнаётган жойларига тушириш; махсус ҳаво-десант қўшинлари ва ҳарбий техникани ташлаш ва б. мақсадларда ишлатилади. Шунга кўра, қутқарув, қўндирув, тормоз ва спорт П. лари каби хилларга бўлинади. Парашют пишиқ ма-тодан тайёрланади.

Вертолёт ёки самолётдан сакрашда ишлатиладиган Парашютлар парашютчи томонидан тортиш ҳалқасини бевосита тортиш йўли билан ёки сакровчининг иштирокисиз очилади. Юк ташлат Парашютлари одам иштирокисиз очилади. Бунинг учун махсус тизимча бўлиб, бир учи самолётга, иккинчи учи тортиш ҳалқасига маҳкамлаб қўйилади. Парашютчи самолётдан тизимча узунлигича узоклашиши билан ҳалқа тортила-ди ва Парашют гумбази очилади. Парашют гумбазининг юзаси 0,01 дан бир неча минг м2 гача бўлиши мумкин. Парашютнинг тушиш тезлиги 1—5 м/с;

2) лифт шахтасида бош арқон узилиб кетган ёки тормоз ишламай қолган хрлларда, шунингдек, клет йўл қўйилган тезликдан тез тушганда уни ушлаб қолувчи курилма.

Loading...