ПАРДА

ПАРДА — 1) драматик асар, театр спек-таклининг бўлими (акт.). Мавзунинг мураккаблиги ва давомийлигига қараб пьеса ва спектакль 1 П. дан 5 П. гача бўлиши мумкин. Мумтоз драматургия ва ўтмишдаги театрда Пардалар кўп бўлган. Замонавий пьесалар ва спектакллар эса, одатда, 2 П. дан иборат. Пардалар кўри нишларга (улар баъзан воқеалар, саҳналардеб аталади) бўлинади. 1-П. да кў-пинча экспозияция ва воқеанинг тугуни, сўнгги Пардада ечими берилади. Асосий Парда ларда воқеалар ривожланиб бориб чўққига кўтирилади ва тугалла-нади. Баъзи саҳна асарларида махсус мукаддима ва якун бўлиб, улар пролог ва эпилог деб аталади;

2) анъанавий театрда мусаввирлар томонидан чизилган махсус суратли Пардалар бўлиб, томоша олдидан айвон, кўшк ёки тирго-вичларга осиб қўйилган. Ўрта асрларда аёл санъаткорлар ҳарир оқ Пардалар ортида соз чалган, куйлаган ва рақсга тушган. Қўғирчоқ театрининг «Чодир хаёл» ва «Чодир жамол» турларида томошалар 3 томонига Парда тортилган ва олди очиқ чодирларда кўрсатилган;

3) театр саҳнаси олдидаги икки томонга сиргалиб очиладиган (баъзан юкррига кўтариладиган) бахмал тўсиқлар, саҳнанинг ёнларида ва орасида спектакль мавзусини очувчи рассом томонидан ўйлаб чизилган безаклар ҳам Парда деб аталади. Кичик воқеалар авансаҳ-нада ўйналаётганда Парда ярим ёки бутунлай ёпилиши ва яна очилиб асосий вокеалар давом этиши мумкин. Бундай Парда интермедия П. си дейилади. Театрларда ёнғиндан сақловчи (темир ёки асбестдан) Пардалар ҳам учрайди;

4) хонани қуёш нури, шамол, ёт кўздан тўсиш ёки безак учун дераза ва эшикларга тутиладиган матолар. Тахмон, токча, бурчак ёки хонанинг бирон қисмини тўсиш учун хам қўлланилади. Келинкуёв учун солинган жойлардан тўсиб турувчи Парда чимилдиқ деб аталади. Пардалар турли газламалардан тикилади. Ҳоз. кунда «жалюзи» П. лар урф бўлмоқда.

Муҳсин Қодиров.

Loading...