
ПАРЕНХИМА
ПАРЕНХИМА (юн. parenchyma — тўлдириш, тўлдирувчи масса) — 1) ички аъзоларнинг эпителиал ҳужайраларидан ташкил топган ва шу аъзоларга хос асосий элементлар (мас, жигар, буйрак, ўпка эпителийси ва б.);
2) ҳайвонларда ҳақиқий тўқиманинг фило-генетик асоси. Бошланғич вааралаш Паренхимага бўлинади; 3) ўсимликларда бир хил ўлчамдаги ҳужайралардан таркиб топган асосий тўқима; ассимиляция, чиқариш ва б. функцияларни бажаради.