ПАРФИЯ

ПАРФИЯ, Парфия подшолиги — мил. ав. тахм. 250 й. да Каспий денги-зининг жан. ва жан.-шарқий томонида вужудга келган кад. давлат. Мил. ав. 1-а. ўрталарида Месопотамиядан Ҳиндистонгача бўлган ҳудудни ўзига бўйсун-дирган. Парфия мил. 3-а. нинг 20-й. ларигача мавжуд бўлган. Мил. ав. тахм. 250 й. сакларнинг кўчманчи парнлар (дахлар) қабиласи Аршак (аршакийлар сулоласи асосчиси) бошчилигида Салавкийлар давлатидан ажраб чиққан Парфиё-на ёки Парфия сатрапиясига бостириб кирганлар ва Парфияни, сўнгра қўшни Гиркания вилоятини ишғол этганлар. Салавк II ўз ҳокимиятини қайта тиклаш мақсадида олиб борган бир неча муваффақиятсиз уринишлар (мил. ав. 230 — 227)дан сўнг Парфияда аршакийлар ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлган. 209 й. П. ни салавкийлар подшоҳи Ан-тиох III босиб олган. Бироқ Салавкийлар давлатининг заифлашганидан фой-даланиб Парфия тезда ўз мустақиллигини тиклаган. Парнлар маҳаллий парфянлар (парфияликлар) билан аралашиб уларнинг маданияти, тили ва маҳаллий диний эътиқодларини қабул қилишган. Мил. ав. тахм. 170—138/137 й. ларда Парфия подшоҳи Митридат I салавкийларнинг шарқий сатрапиялари ва Юнон-Бақтрия подшолигининг бир қисмини (мил. ав. тахм. 136 й,) босиб олган. Мил. ав. 1-а. бошида Парфиянинг қудрати янада ортиб, Рим империясининг хавфли рақибига айланган. Мил. ав. 53 й. П. Рим билан тўқнашиб, Карри жангица. Красе қўмондонлиги остидаги Рим қўши-нини буткул тормор этган. Мил. ав. 40-й. да П. Кичик Осиёнинг деярли бутун ҳудудини, Сурия ва Фаластинни забт этган. Бу Римнинг Шаркдаги ҳукмронлигига тахдид солмоқда эди. Мил. ав. 39 — 37 й. ларда римликлар бу вилоятлар ус-тидан ўз ҳукмронликларини тиклашган. Тез орада Парфия ички низолар ва кўчманчи аланларнинг ҳужумлари натижасида та-наззулга учрай бошлаган. Бундан фой-даланган римликлар Парфиянинг ғарбий вилоятларини қаттиқ талон-торож қилган. Парфияликлар вақтвақти билан римликлар устидан ғалаба қозониб турган бўлсаларда, давлатни сиёсий тушкунликдан қутқариб қололмаганлар. Марғиёна, Са-кастон, Гиркания, Элимаида, Форс, Ха-ракена, Хатра ш. амалда мустакил эдилар. Ташки ва ички низолар мамлакатни ҳолдан тойдирган. 224 й. вассал Форс (Персида) вилояти ҳокими Ардашир (қ. Ардашир I) ҳал қилувчи жангда Арта-бон V ни Ормиздагон текислигида мағ-луб этиб Парфия давлатини тугатган; П. асосчиси Ардашир I бўлган. Сосонийлар давлатит қўшиб юборилган.

Меъморлик, амалий ва безак санъати дастлаб шарқий эллин маданиятининг шохобчаларидан бири сифатида ривожланган. Кейинчалик Парфия таркибига кирган маҳаллий халкларнинг бадиий анъаналари билан бойиб тараққий этган. Парфиянинг шарқий қисмида асоси квадрат шаклидаги ибодатхоналар (Нисо, мил. ав. 2 – ва мил. 1-а. лар), айвонли саройлар (Кўҳи Хўжа, Эрон, 1-а.) қурилган, бинолар ғарбдан келтирилган мармар ҳайкаллар ва маҳаллий усталар ясалган терракота ҳайкаллар билан безатилган. Кряларда ишланган рельефларда аъёнларнинг подшога таъзими, қурбонлик маросимлари ва б. акс эттирилган. Нисодан топилган кумуш, фил суяги, сопол буюм, идиш, турли безаклардаги тасвирларнинг сюжети юнон афсоналари асосида, лекин кишиларнинг қиёфалари маҳаллий халкларни эслатади.

Парфиянинг гарбий қисмида ибодатхоналарнинг турли-туман типлари мавжуд бўлиб, юнон-рим меъморлигининг кучли таъсири кўзга ташланади, шу билан бир қаторда айвонли бинолар қурилган. Деворий расмлар, худо ва подшоларнинг ҳайкаллари бино безагининг бир қисмига айлантирилган. Суякдан ишланган аёл ҳайкалчалари сақланган.

Ад.: Бокшанин А. Г., Парфия и Рим (ч. 1-2), М., 1960-66; Кошеленко Г. А., Культура Парфии, М., 1966.

Loading...