ПАРФЮМЕРИЯ

ПАРФЮМЕРИЯ (франц. parfum — ёқимли ҳид, атир) — тери, соч, кийимларни хушбўй қилувчи, шунинг-дек, гигиеник восита сифатида қўлла-надиган маҳсулотлар. Қадимда хушбўй моддалар сифатида фақат табиий маҳ-сулотлар (эфир мойлари, бальзам ва б.) ишлатилган. Органик кимёгтж ривожланиши натижасида эфир мойлари ва ҳайвон маҳсулотлари (анбар, мушк ва Х..К.) билан бир қаторда Парфюмерия маҳсулотлари тайёрлащда синтетик хушбўй моддалардан фойдаланила бошланди.

Атир, упа, атир совун, лаб бўёклари, одеколон, хушбўй сув, шунингдек, тер ва уйдаги нохуш исларни йўқотишда қўлланадиган дезодорантлар, тирноқ ва соч локлари ҳам Парфюмерия маҳсулотидир (яна қ. Косметика, Парфюмерия-косметика саноати).

Loading...