ПАРИЖ УНИВЕРСИТЕТИ, Сор!бонна — Франциядаги йирик ўқув ва илмий марказлардан бири. 1215 й. черков мактаби негизида вужудга келиб, Европада биринчи дунёвий ун-т ҳисобланган. Дастлаб санъат, ҳуқуқ, илоҳиёт, тиббиёт ф-тлари бўлган. 1257 й. Парижнинг Лотин кварталида Сорбонна деб аталган коллеж ташкил этилган (асосчиси — Р. Де Сорбон номи билан боғлиқ). 17-а. да Сорбонна коллежи билан Париж университети қўшилиб, уларнинг ҳар икки номи айнан ишлатила бошлади. Париж университети ўрта асрларда ва 17-а. га кадар Европада илоҳиёт ва юриспруденция соҳасида йирик ўқув юрти ва илмий марказ ҳисобланган. 1793 й. Конвент қарорига мувофиқ ун-т ёпилди ва 1806 й. да кайта тикланди. А. Лавуазье, Л. Пастер, П. Кюри, Ж. Б. Перрен, П. Ланжевен каби машҳур олимлар фаолияти Париж университети билан боғлиқ. 1970-й. ларда Париж университети кайта ту-зилиб, 13 мустақил ун-т ташкил этилди. Ун-т ҳуқуқ ва иқтисодиёт фанлари, табиий фанлар, адабиёт ва ижтимоий фанлар, тиббиёт, фармокология бўйича мутахассислар тайёрлайди. Ун-тда бир канча и. т. ин-тлари, марказлар, олий мактаблар, кутубхоналар мавжуд. Ун-тда 250 мингдан ортиқ талаба таълим олади.