ПАРИЖ

ПАРИЖ — Франциянинг пойтахти. Мамлакатнинг энг муҳим иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази. Дунёдаги энг катта ва гўзал шаҳарлардан. Иль-деФранс тарихий вилоятининг бош шаҳри. Сена дарёси соҳилида. Икдими юмшоқ, мўътадил, денгиз иқлими. Янв. нинг ўртача т-раси 3,4°, июлники 18,8°. Йиллик ёғин 645 мм. Аҳолиси 2,1 млн. киши (1999). Атрофидаги шаҳарлар билан Катта Парижни ташкил этади (аҳолиси 8,7 млн. киши).

Мил. ав. 1-а. да ҳоз. Париж ўрнида галлар қабиласи бўлган паризийларнинг Лютеция қишлоғи бор эди; римликлар даврида йирик савдо маркази, мил. 3—4а. ларда Паризия деб аталган (Париж номи шундан олинган). 497 й. дан франк қироллари қароргоҳи. Каролинглар даврида — фафлик маркази. 885—886 й. ларда Париж норманнлар қамалига бардош берган. 987 й. дан Париж француз қироллиги пой-тахти. 14—15-а. ларда Париж бир қанча халқ ҳаракатлари майдонига айланган. Юз йиллик уруш даврида (1337—1453) Париж инглизлар томонидан босиб олиниб, 1436 й. гача улар қўлида бўлган. 16-а. даги диний урушларда Парижнинг сиёсий мавқеи кучайди. 17-а. нинг ўрталарида, айниқса, 18-а. да П. Европанинг мада-ний марказига айланган. ФранцияПруссия уруши (1870—71) даврида Парижни немис қўшинлари босиб олди. 2-жаҳон уруши даврида Париж гитлерчиларга қаршилик кўрсатишнинг йирик марказларидан бирига айланди. Шаҳар 1944 й. 19—25 авг. да улардан озод қилинди.

Париж мамлакатда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг 1/4 қисмини беради. Саноатнинг етакчи тармоклари: машинасозлик (хусусан, автомо-билсозлик, электротехника ва электропика) ва металлсозлик. Самолётсозлик, станоксозлик, аниқ механика ва оптика буюмлари и. ч., ҳарбий саноат ҳам салмоқли ўрин эгаллаган. Киме саноатида резина, дори-дармон, фотоматериаллар ишлаб чиқарилади. Парижда тайерланган галантерея ва парфюмерия ҳамда заргарлик буюмлари, тайёр кий-имлар, сафар анжомлари, туристлар учун эсдалик буюмлари дунёга машҳур. Тикувчилик, қоғоз, полиграфия, мебель, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати ривожланган. Туристлар кўп келади.

Париж — транспорт йўлларининг йирик тугуни, даре порти. Шаҳардан И томонга радиал кетган т. й. лар 2 қатор халқа йўл б-н бирлаштирилган. 3 та йирик аэропорт бор. Парижда 1900 й. дан метрополитен ишламоқда.

Шаҳар радиал-ҳалқасимон қилиб планлаштирилган. Бир-бирига боғланиб кетган, шаклан ўзига хос ансамбллар системаси ша-ҳар қиёфасига ало-ҳида ҳусн бағишлайди. Шаҳарнинг қад. маркази Сите о. бўлган. Бу ерда готика услубида қурилган Биби Марям ибодатхонаси (Нотр-Дам, 1163—1257), Сент-Шапель бутхонаси (1243—48) каби ёдгорликлар сақланган. 16—17-а. ларда Париж сало-батли пойтахт қиёфасига кирган. Кўчалар, майдонлар план асосида қурилган. Лувр (1546—19-а. ўрталари), Люксембург саройи (1615—21), Сорбонна ун-ти ва унингчеркови (1629—53), Ногиронлар уйи (1671—76), Ногиронлар собори (1680—1706), Вогезлар майдони (1606— 12), Валь-деграс монасти-ри(1645—71) бунёд этилган. 18-а. ва 19-а. бошларида Париж марказида улкан май-дон барпо этилди. У Лувр майдонини, Карусель (1806) майдонидаги аркни янги Риволи кўчаси, Тюильри боғи, Елисей майдони, де Голль майдонидаги Зафар дарвозаси (1806—37) б-н бирлаштиради. Шу р-ннинг ғарбида турар жой кварталлари жойлашган. У Булонь ўрмонига бориб тақалади. Дарёнинг чап соҳилида Пантеон (1758 — 90), Бурбонлар саройи (18—19-а. лар), Гранд-Опера театри биноси (1860—75), Эйфель минораси (1889) қад кўтарган. 20-а. да Парижда замонавий меъморлик услубида Марс майдони (1908—28), Шайо саройи (1936), 60-й. ларда ва 70-й. ларнинг бошларида ЮНЕСКО биноси ва б. янги мажмуалар бунёд этилди. Сена дарёсига 60 дан зиёд кўприк қурилган.

Парижда мамлакатнинг етакчи илмий тадқиқот ин-тлари ва олий ўқув юртлари жойлашган. Париж (Сорбонна) ун-ти (13-а.), Франция коллежи, консерватория, кончилик, санъат мактаблари, қ. х. ин-ти, Франция ин-ти (таркибида 5 академия мавжуд), музейлар (Лувр музейи ва б.), 60 дан зиёд театр (жумладан, «ГрандОпера», «Комеди Франсез»), концерт заллари, йирик ку-тубхоналар, космосни тадқиқ қилиш маркази, телемарказ ва б. бор. Шаҳарда саноат ва савдо бирлашмалари, йирик маҳаллий ва хорижий банклар, давлат маъмурий-бошқарув идоралари, сиё-сий партияларнинг раҳбарлик органлари ва ҳ. к. жойлашган. Ҳар йили Парижда савдо ярмаркалари ўтказилади. Парижда 1900 ва 1924 й. ларда 2 – ва 8-олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган. Шаҳар атро-фида ўрмонлар сақланган.

Loading...