ПАРИТЕТ (лот. paritas — тенглик) — 1) тенглик, тенг ҳуқуқиик, тенг вакиллик асосларида бирон-бир иқтисодий ҳаракатда иштирок этиш;
2) турли мамлакатлар пул бирликлари ўртасида уларнинг олтин таъминоти ёки муайян товарлар ва хизматлар тўплами бўйича харид кучи (крбилияти) нис-батлари. Харид кучи бўйича нисбатларда Паритет валютанинг товар курсини ёки харид қобилиёти Паритетни ифодалайди. Мас, Ўзбекистонда 1 кг шакар 500 сўм, АҚШда 0,5 доллар турса, доллар ва сўм П. и шу товар бўйича 1000:1 ни ташкил этади.