ПАРКЕНТ КАНАЛИ

ПАРКЕНТ КАНАЛИТошкент вилоятида курил ган йирик гидротехника иншооти. Канал вилоятнинг Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари тоғ одди ёнбағири ҳудудидан ўтган. Чирчиқ дарёсида қурилган Чирчиқ ГЭС каскади (Ғазалкент гидро-узели) иншоотидан сув….. олади. Канал н инг 1-навба-ти (69 км) 1975-1983 й. ларда, 2-навбати (14,3 км) 1988—1997 й. ларда қурилган. Унинг лойиҳа уз. 96 км, фойдаланишга топширилган қис-ми 83,3 км. Каналнинг бош қисми кенглиги 6—7 м, чуқ. 3,6—3,8 м, қуйи қисмида эса тегишлича 2—2,5 ва 2,1 — 2,4 м. Бош қисмида энг кўп сув сарфи 51—57 м3/с, қуйи қисмида 7-10,4 м3/с Канал трассаси мураккаб рельеф ва геологик шароитларда (тупрокли, қоя ва ярим қоя, йирик тош жинслари) барпо этилган. Ўзаннинг 38,7 км га бетон тўшама ётқизилган. Айрим жойларда тупроқ 30—40 м гача чуқурликда қазилган ёки 20 м гача баландликда кўгармалар барпо килинган. Каналда 12 та дюкер, 8 та акведук, 1 та сув тўсиш иншооти, 1 та темир йўл куприги, 86 та сув чиқаргич, 7 та гидропост, 8 та тошқин ташламаси, 8 та сел ташламаси, 9 та селедук, 46 та канал ости қувури, 21 та автомобиль куприги ва б. иншоотлар курилган. Йирик дюкерлар жумласига Оқсоқ-отасой (уз. 204,7 м, сув утказиш имко-нияти 57м3/с), Улканотчисой (54 м3/с), Юзуриксой, Ёйилмасой, Паркентсой, Отчопкансой, Самсараксой ва б. киради.

Канал Чирчиқ дарёсининг чап водийсидаги 30,3 минг га сабзавот, ғалла экинлари, токзор ва боғларни суғоришга хизмат қилади.

Зиёмиддин Артукметов.

Prev Article

ПАРКЕНТ