ПАРКЕНТ

ПАРКЕНТ, Паракати, Пушти Паркати — ўртаги маҳаллий хўраки узум нави. Халқ селекцияси (Тошкент вилояти Паркент тумани)да яра-тилган. Шарқий экологик-географик навлар гуруҳига мансуб. Барглари уртача ва йирик катталикда, кенг панжасимон ёки юмалоқ шаклда, четлари қиррали, баъзан қиррасиз. Гули икки жинсли. Узум боши йирик, цилиндрсимон, зичлиги ўртача. Ғужуми йирик, думалоқ-овал шаклда, тўқ-қизил ёки тўқ пушти ранг. Эти сершира, пўстиюпқа, ғубор билан қопланган. Куртаги ^ кўкарганидан кейин Тошкент вилоятида фаол ҳарорат йиғин-диси 3000—3200°да 135—140 кунда, сент. ўрталарида яхши пишиб етилади. Тупи кучли усади, новдалари яхши пишади. Ҳосилдорлиги 180 — 220 ц/га (ишкомларда 250 ц/гача). Совуққа чидамсизлиги, кул (оидиум) касаллигига мойиллиги билан ажралиб туради. Янгилигида истеъмол қилинади, мусаллас, десерт ва шампан винолари тайёрланади. Қисман майиз солинади. Тошкент вилоятида кўп экилади.

Prev Article

ПАРКЕНТ

Next Article

ПАРКЕТ