ПАРКЕНТ

ПАРКЕНТТошкент вилояти Паркент туманидаги шаҳар (1984 й. дан). Туман маркази. Яқин т. й. станцияси ва вилоят маркази (Тошкент ш.)дан 47 км. Аҳолиси 45,5 минг кишидан зиёд (2003). Шахар аҳолиси ва хўжаликлари Паркентсой ва Паркент каналидан сув олади. Паркентда 1 қўшма корхона, 22 кичик, 16 корхона, фирмалар, 5 саноат корхонаси, нон з-ди, деҳқон бозори бор. 14 умумий таълим мактаби, мусиқа ва спорт мактаблари, ихтисослашган мактаб, касб-ҳунар мактаблари, марказий ва болалар кутубхоналари, маданият уйи, «Кичкин-той» болалар хиёбони, «Оналар ва болалар боғи», маданият ва истироҳат боғи, стадион (10 минг ўрин), марка-зий касалхона, поликлиника, 12 до-рихона, 75 савдо, 145 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд. Паркент — Тошкент йўналишида автобус қатнайди.

Паркент ўрнида дастлаб муқим турар жойлар мил. ав. 2—1-а. лар чегарасида пай-до бўлган. Шаҳар тўғрисида «Бобурнома»да ҳам маълумотлар берилган.

Loading...