ПАРКИНСОНИЗМ

ПАРКИНСОНИЗМ, Паркинсон касаллиги, титроқ фалаж — марказий нерв системасининг сурун-кали касаллиги; атеросклероз, энцефалит, жисмоний шикастланиш ва б. да бош миянинг пуст ости ядролари за-рарланишидан пайдо бўладиган клиник синдром. Инглиз врачи Ж. Паркинсон 1817 йили таърифлаб берган. Паркинсонизмда мускуллар таранглашади, юз харакатсиз бўлиб, қотиб қолади, бемор майда қадам ташлаб юради, харакатлари чекланади, ҳатто кийиниш, тугмаларни қадашда қийналади. Титроқ фалаж кўпроқ қўл панжаларидан бошланади (бемор гўё бармоклари билан шарчалар ясаётгандек ҳаракат қилади); беморнинг боши, оёқлари ҳам титрайди, бемор қимирламай турганда ёки жуда ҳаяжонланганида, одатда, титроқ кучаяди, ҳаракатланганида камаяди ва ухлаган пайтида босилади. Бемор буй-руқ билан осонроқ ҳаракат қилади. Уй шароитида врач тавсиясига кўра, мускуллар таранглашувини турли хил машклар ёрдамида бартараф этиш мумкин, бу машкларни яхшиси илиқ сувда қила бошлаган маъқул ( у мускулларнинг бўшашувини осонлаштиради). Бундай беморларга тинч шароитда қўл, оёқ ва танани машқ қилдириш учун енгил гимнастика билан шуғулланиш, аниқ ҳаракатлар: мозаикалар йиғиш, болалар кубикларини териш фойдалидир. Паркинсонизмга чалинган беморларни (жуда қийин бўлса ҳам) ўз-ўзига қарашга ва имко-ният доирасида уйдагиларга ёрдам беришга ўргатиб бориш лозим, чунки шулар ҳам жисмоний машқ ҳисобланади. Ҳамма дори воситалари врач кўрсатмасига биноан берилиши лозим.

Prev Article

ПАРКЕТ