ПАРЛАМЕНТ

ПАРЛАМЕНТ (франц. parler – гапирмоқ) — демократик давлатларда олий вакиллик ва қонунчилик органининг номи. Парламент 1марта 13-а. да Англиядаташкил қилинган. Олий вакиллик органлари турли мамлакатларда турлича аталади. Жумладан, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада, Бельгия ва б. давлатларда Парламент ; АҚШ ва Лотин Америка»! нинг аксарият мамлакатларида конгресс, Россия Федерациясида — Федерал Мажлис, Литва, Латвия, Польшада — сейм ва ҳ. к. Ўзбекистонда эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидмр – П. бир палатали ва икки пала-тали тизим шаклида бўлади. Парламентни ташкил қилиш тартиби, ваколат муддати, ваколат доираси турли мамлакатларда турлича бўлиб, улар Конституция ҳамда қонунларда белгилаб қўйилади.

Loading...