ПАРМАЛАШ

ПАРМАЛАШ — металл ва ёғоч буюмларга тешик очиш, чуқурча ўйиш. Пармалаш парма, механик асбоблар (электр парма, электр дрель), пармалаш станоклари, пармалаш автоматлари, токарлик станоклари, дастаки асбоблар ва б. да бажарилади. Лазер нури ёрдамида Пармалаш усули хам бор. Бу усулда олмос бу-юмларда, иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлган материаллардан ясалган нарсаларга тешиклар очилади.

Loading...